Шрифт ўлчами
+998 (90) 178 08 87
+998 (71) 257 84 32
info@plenka.uz
Шрифт ўлчами

Полимер плёнкаларни ишлаб чиқариш

ИШОНЧЛИ ПЛЁНКАЛАР!

FOODWEEK / AGRITEK UZBEKISTAN 2016 (Озиқ-овқат саноати ва қишлоқ хўжалиги)

FOODWEEK / AGRITEK UZBEKISTAN 2016 (Озиқ-овқат саноати ва қишлоқ хўжалиги)

2016 йилнинг 23-25 ноябрь кунлари “Ўзэкспомарказ” МКМ АЖ нинг марказий павильонида Озиқ-овқат саноати «UzProdExpo 2016» 12-Халқаро кўргазмаси ва Қишлоқ хўжалиги «UzAgroExpo» 12-Халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади. Маълумки, «UzProdExpo» кўргазмаси соҳа мутахассислари учун анъанавий учрашув жойи ҳисобланиб, ушбу анжуманда маҳаллий корхоналар, МДҲ мамлакатлари ва хорижий мамлакатлардан ташриф буюрган мутахассислар фаол иштирок этиб келмоқдалар.

Кўргазма ўтказилишининг долзарблиги озиқ-овқат ва қайта ишлаш саноатининг жадал ривожланиши билан шартлангандир. Кўргазманинг асосий мақсади – маҳсулот ва қайта ишлаш ускуналарини ишлаб чиқарувчилар билан самарали мулоқот қилиш учун мутахассисларга платформа яратиш, шунингдек, кўргазма доирасида озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг хом-ашёни қайта ишлашдан то қадоқланган якуний маҳсулотни олишгача бўлган барча технологик жараёнларини намойиш этишдан иборат.

Кўргазма ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фермерлар кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси расмий кўмагида ташкил этилади.

    Полиэтилен плёнкалар калькулятори
    Ариза қолдириш