Шрифт ўлчами
(+998 90) 178 08 87
(+998 71) 257 84 32
info@plenka.uz
Шрифт ўлчами

Полимер плёнкаларни ишлаб чиқариш

ИШОНЧЛИ ПЛЁНКАЛАР!

Иссиқхоналар учун гидрофил таъсирли офтоббардош полиэтилен плёнкалар

ГОСТ 10354-82 Марка СТ

Гидрофил таъсирли офтоббардош плёнкалар қишлоқ хўжалигида иссиқхоналарни ёпиш учун қўлланилади.

Плёнканинг таркибий хусусиятлари сабаб у юқори чидамлилик ва юқори иссиқликни сақлаш хусусиятларига эга, шунингдек тупроқнинг юқори қатламидаги намликни яхши ушлаб туради.

Офтоббардош плёнка хусусиятлари:

Полиэтилен плёнка қуёшнинг ультрабинафша нурларига жуда таъсирли. Қуёш нурлари, атроф-муҳит ва бактериялар таъсиридан плёнкаларнинг бузилишини олдини олиш учун биз уларнинг хизмат қилиш муддатларини узайтириш мақсадида Ўзбекистон иқлимига мосланган офтоббардош плёнкаларни ишлаб чиқарамиз.

Гидрофил таъсир ҳақида:

Гидрофил таъсир плёнканинг ички юзасида конденсат томчиларини пайдо бўлишига йўл қўймайди ва юза бўйлаб уларни бир маромда тарқалишини таъминлайди. Бунинг натижасида:

  • Плёнканинг нур ўтказиш хусусияти юқорилигича қолади.
  • Ўсимликларга конденсат томчилари тушмайди ва натижада ўсимликлар соғлом бўлиб қолади ва барқарор ҳосил беради.

Гидрофил таъсирли офтоббардош плёнка Буюртмачининг талаб қилган параметрлари бўйича рукав, полурукав ва полотно шаклида тайёрланади:

Полотно:
— қалинлиги 50 мкм дан 200 мкм гача
— кенглиги 1000 мм дан 2100 мм гача
Полурукав:
— қалинлиги 50 мкм дан 200 мкм гача
— кенглиги 1000х2 мм дан 2100х2 мм гача

втулканинг ички диаметри 76 мм.

Полиэтилен плёнкалар калькулятори

Ўхшаш маҳсулотлар

Полиэтилен плёнка

Полиэтилен плёнка

Батафсил
Иссиқда киришувчи (термоусадка) полиэтилен плёнка

Иссиқда киришувчи (термоусадка) полиэтилен плёнка

Батафсил
Фальц шаклида тахланган иссиқда киришувчи (термоусадка) полиэтилен плёнка

Фальц шаклида тахланган иссиқда киришувчи (термоусадка) полиэтилен плёнка

Батафсил
    Полиэтилен плёнкалар калькулятори Скачать прайс
    Ариза қолдириш