Шрифт ўлчами
+998 (90) 178 08 87
+998 (71) 257 84 32
info@plenka.uz
Шрифт ўлчами

Полимер плёнкаларни ишлаб чиқариш

ИШОНЧЛИ ПЛЁНКАЛАР!

Стрейч плёнка

Стрейч плёнка — чўзилганда тахминан икки-уч марта чўзилиш хусусиятига эга бўлган эластик қадоқлаш материалидир. Оддий турдаги плёнкалар билан солиштирганда ёрилиш, тешилиш ва бошқа ташқи таъсирларга чидамлилиги юқорилиги билан фарқ қилади.

Cтрейч плёнка– маҳсулотлар ва бошқа товарларни айланма усуллар ёрдамида ўраш учун қўлланилади. Оптимал ёпишқоқлик (ўзига яхши ёпишади ва қадоқланаётган буюмда из қолдирмайди) юкни ишончли мустаҳкамлигини ва сақланишини таъминлайди.

Стрейч плёнкалар қўллашда бир қатор афзалликларга эга:

  • ҳарорат ўзгаришига чидамли;
  • юкларни юқори даражада сақланишини таъминлайди;
  • қадоқлаш материаллари ҳаражатини камайтириш имконини беради;
  • шаффофлиги сабаб ўралган юкларнинг ҳолатини назорат қилиш мумкин;
  • юкларни ортиш ва тушириш жараёнларини сезиларли даражада осонлаштиради;
  • ўралган юкларни намлик, ифлосланиш ва чанглардан ишончли ҳимоялайди.

Стрейч плёнка корхонамизда Буюртмачининг талаб қилган параметрлари асосида тайёрланади:

Уч қаватли стрейч – плёнка:
— қўлда ва машинада фойдаланиш учун
— қалинлиги 10 мкм дан 30 мкм гача
— кенглиги 100 мм дан 500 мм, 1000 мм гача

Втулканинг ички диаметри 50 мм, 76 мм.

Полиэтилен плёнкалар калькулятори

Ўхшаш маҳсулотлар

Полиэтилен плёнка

Полиэтилен плёнка

Батафсил
Иссиқхоналар учун плёнкалар

Иссиқхоналар учун плёнкалар

Батафсил
Иссиқда киришувчи (термоусадка) полиэтилен плёнка

Иссиқда киришувчи (термоусадка) полиэтилен плёнка

Батафсил
    Полиэтилен плёнкалар калькулятори
    Ариза қолдириш