Шрифт ўлчами
(+998 90) 178 08 87
(+998 71) 257 84 32
info@plenka.uz
Шрифт ўлчами

Полимер плёнкаларни ишлаб чиқариш

ИШОНЧЛИ ПЛЁНКАЛАР!

Ишлаб чиқариш

1. Экструдерларда экструзия шишириш методи асосида кўп қаватли плёнкаларни ишлаб чиқариш

«DOVON» технологик парки шиширилган экструзиянинг юқори тезликда, юқори аниқликда тақдим этиладиган замонавий экструдерлар билан намоён бўлади. Уларнинг реологик ва термик кўрсаткичлари гомогенлаштирилган масса ҳосил қилиш учун барча керакли компонентларни оптимал аралаштириш имконини беради. Бу эса барча йўналишларда изометрик хусусиятни таъминлайди. Ўрнатилган назорат элементи ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини тўғридан-тўғри саралаш имконини беради. Айнан шу сабаб биз ҳар доим сифатли плёнкаларни ишлаб чиқарамиз.

Ишлаб чиқариш корхонамизда кўп қаватли пленка экструдерларининг мавжудлиги турли материалларни туганмас равишда ўзгартириш имконини беради ва шу жумладан, плёнканинг хусусиятларини ҳам имконини беради. Хом ашё миқдорни созлаш тизимини қўллаган ҳолда ишлаб чиқарилаётган материалларни киритиш фоизи, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг оптимал таркиби ва қўшиладиган материаллар фоизини танлаш мумкин. Шу асосда биз доим талаб этилган хусусиятга эга бўлган плёнкаларга эга бўламиз. Бу эса истеъмолчилар учун иқтисодий фойдали ечим ҳисобланади, чунки бизнинг кўп қаватли пленкалар экструзия имкониятлари кучайтирилган материаллардан фойдаланиш эвазига юпка ва мустаҳкамлиги юқори бўлган плёнкаларнинг асосий турларини ишлаб чиқариш имконини беради.

2. Стрейч плёнкалар ишлаб чиқариш

Стрейч плёнка ишлаб чиқариш ясси тирқишли ко-экструзия (каст) ёрдамида амалга оширилади. Одатда, бу усул билан ишлаб чиқарилган стрейч плёнка уч қаватдан иборат бўлади ва ҳар бирининг ўз вазифаси мавжуд.

Ясси тирқишли ко-экструзия усули билан тайёрланган полиэтилен стрейч-плёнкалар хусусияти ҳақидага масала юзасидан шуни таъкидлаш жоизки, орқага қайтиш хусусиятидан (орқага қайтиш хусусияти стрейч-плёнканинг аввалги ҳолини қайта тиклаш имконини беради) ташқари, полиэтилен стрейч-плёнка оддий полиэтилен плёнкалардан тешилиш ва йиртилишга чидамлилиги, шунингдек ўзига-ўзи ёпишиб қолиши ва қадоқланаётган маҳсулот (юклар)га ёпишмаслиги билан фарқ қилади.

3. Каландр усули билан поливинилхлорид плёнкаларини ишлаб чиқариш.

Поливинилхлорид плёнка D классдаги тоза хонада каландр усулида поливинилхлорид, пластификатор, пломба моддалар, стабилизатор, бўёқлар ва бошқа қўшимчалар асосида ишлаб чиқарилади ва вакуумли термоформовка усули билан ишлаб чиқарилган қадоқлаш учун термопластик материал ҳисобланади.

4. ТАЙЁР МАҲСУЛОТЛАР СИФАТИНИНГ ТЕХНИК НАЗОРАТИ

Лабораториямиз маҳсулотларнинг юқори сифатини назорат қилиш, ўз вақтида синаб кўриш ва натижаларнинг ишончлилигини таъминлайдиган замонавий синов ускуналари, ўлчаш воситалари ва юқори малакали кадрларга эга.

    Полиэтилен плёнкалар калькулятори Скачать прайс
    Ариза қолдириш